Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бир ойда тўқимачилик маҳсулотларидан қанча даромад топди?

Ўзбекистон бир ойда тўқимачилик маҳсулотларидан қанча даромад топди?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида қиймати 250,2 млн АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 22,4 фоизини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,4 фоизга ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 фоиз), калава-ип (48,5 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь ойида 438 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 47 та давлатига экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Калава-ип – 121,4 млн

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 93,6 млн

Трикотаж мато – 18 млн

Газламалар – 13,7 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 3,5 млн.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг