Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга ўқишга келган хорижликлар сонида Ҳиндистон иккинчи ўринга тушди

Ўзбекистонга ўқишга келган хорижликлар сонида Ҳиндистон иккинчи ўринга тушди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–август ойларида 29 548 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 минг нафарга кўп. Ўсиш 2,1 бараварни ташкил этган.

Мамлакатлар кесимида энг юқори кўрсаткич Туркманистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган. Ҳисобот даврида 11 986 нафар туркманистонлик ўқиш учун Ўзбекистонга келган.

Ҳиндистондан 6 163 нафар фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шу тариқа, мамлакатлар рўйхатида Ҳиндистон иккинчи ўринни эгаллаган.

Тожикистондан 2 271 нафар, Хитойдан 1 311 нафар хорижлик ўқиш учун келган. Покистон фуқаролари сони 1 252 нафарни ташкил этган.

Қирғиз Республикасидан 1 028 нафар, Мисрдан 852 нафар ва Корея Республикасидан 732 нафар талаба Ўзбекистонга келган.

Филиппиндан 620 нафар хорижлик ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Қолган давлатлар ҳисобига 3 333 нафар ташриф буюрувчи тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг