Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони сўнгги йилларда кескин ортди
2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 53 483 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
2010/2011 ўқув йили бошида ушбу кўрсаткич 616 нафар бўлган. Шу даврда 40 ёшдан катта талабалар сони 52 867 нафарга кўпайган.
Маълум бўлишича, 2010/2011 ўқув йилидаги кўрсаткичга нисбатан 2025/2026 ўқув йилида бундай талабалар сони қарийб 87 баробар кўп бўлган.
2015/2016 ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 170 нафарни ташкил этган. 2016/2017 йилда бу кўрсаткич 174 нафар бўлган.
2017/2018 ўқув йилида уларнинг сони 2 142 нафарга етган. Кейинги икки ўқув йилида ҳам ўсиш давом этиб, 2018/2019 йилда 7 004 нафар, 2019/2020 йилда 9 751 нафарни ташкил қилган.
2020/2021 ўқув йилида 10 110 нафар, 2021/2022 йилда 10 531 нафар талаба 40 ёш ва ундан катта бўлган.
2022/2023 ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 20 247 нафарга етган. Бир йилдан кейин бу кўрсаткич 36 113 нафарни ташкил қилган.
2024/2025 ўқув йилида 44 022 нафар талаба ушбу ёш тоифасига кирган. 2025/2026 ўқув йилида эса уларнинг сони яна 9 461 нафарга кўпайиб, 53 483 нафарга етган.
Шу тариқа, сўнгги уч ўқув йилида 40 ёш ва ундан катта талабалар сони 20 247 нафардан 53 483 нафаргача ўсган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter