Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олтин-валюта захираси яна камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захираси яна камайди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Марказий банки расмий сайтида 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиз олтин-валюта захираси бир ой олдинги кўрсаткичдан 228,4 миллион долларга камайиб, 28,12 миллиард долларни ташкил этмоқда. Улардан 14 миллиард доллари хорижий валютадаги активлар, 14,12 миллиард доллари эса – монетар олтин. 

Соф олтин-валюта захиралари 27,02 миллиард долларни ташкил қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Марказий банк расмий сайтидан скриншот
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг