Ўзбекистонга қаҳва импорти сезиларли ошгани қайд этилди
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 306 тонна кофе импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот бермоқда.
Кофе импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тоннага ошган.
6 ойда Ўзбекистонга энг кўп Италиядан 97,8 тонна кофе импорт қилинган.
Аввалроқ шифокор бир кунда икки чашкадан ортиқ қаҳва ичмасликни маслаҳат бергани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter