Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон икки ойда 14,1 миллион долларлик телевизор сотди

Ўзбекистон икки ойда 14,1 миллион долларлик телевизор сотди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хорижга қиймати 14,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 51,9 мингта телевизор экспорт қилган.

Телевизор экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 30,1 мингтага ошган.

Ўзбекистон 2 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:

— Россия – 34,6 мингта

— Беларусь – 6,3 мингта

— Озарбайжон – 4,9 мингта

— Қозоғистон – 4,4 мингта

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 237,1 мингта телевизор экспорт қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг