Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасида жуда муҳим шартнома имзоланди
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли қурилиши (Қирғизистон ҳудудида) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Битим имзоланди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.
Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Транспорт вазири И.Махкамов, Қирғизистон томонидан Транспорт ва коммуникациялар вазири Э.Осоев имзолади. Хитой томонидан ҳужжат 13 сентябр куни Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси раиси томонидан имзоланиб, электрон нусхаси юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter