Ўзбекистонда 15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдори оширилиши мумкин
Ўзбекистонда 15 июлдан энг кам иш ҳақи миқдори тахминан 7 фоизга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев «Газета.uz»га маълум қилди.
Мубин Мирзаевнинг таъкидлашича, йил охирида иш ҳақи — иккинчи ярим йилликдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб яна бир бор индексация қилинади. «Бу бюджетда кўзда тутилган», — қайд этган у.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи миқдори — 172 240 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter