Ўзбекистонда доллар ва евро курсининг ошиши кузатилди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 9 апрелидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра АҚШ доллари курси +31,75 сўмга ошди ва бир доллар нархи 8451,37 сўм бўлди.
Евро эса +33,08 сўмга ошиб 9477,37 сўм этиб белгиланди. Россия рубли бироз қимматлашиб (+1,23 сўм), 129.37 сўм бўлди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter