Ўзбекистонда оғир юк кўтарувчи самосвал вагонлар ишлаб чиқарилади

2024 йил 21 ноябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Андижон механика заводи» АЖ ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ҳамкорлигида «Саноат учбурчаги» саноат ярмаркаси доирасида умумий қиймати 501,76 млрд сўмлик лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида 6 ўқли, 115 тонна юк кўтарувчи думпкар-самосвал вагонларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва 2025 йилда етказиб бериш кўзда тутилган.
Лойиҳа «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» ҳамда «Олмалиқ қуюқ механика заводи» билан қўшма тарзда маҳаллийлаштирилди. Ушбу йўналишдаги илк вагонни Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 2025 йил август ойида жўнатиш режалаштирилган.
Шунингдек, «Навоийуран» ДК буюртмасига асосан 2025 йил давомида 45 дона 15−9724 ва 15−9724−04 русумли вагон-цистерналар ишлаб чиқарилиб, қиймати 59 млрд сўм миқдоридаги маҳсулот етказиб берилди. Айни вақтда уларнинг 10 донаси фойдаланишга топширилган.
Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар экспорт ҳам қилинмоқда. Хусусан, Туркманистоннинг Ege Logistika компанияси билан тузилган шартнома асосида, умумий қиймати 4,452 млн доллар бўлган 56 дона 15−9721 русумли нефть маҳсулотлари ташувчи вагон цистерналар етказиб берилмоқда. Ҳозирда ушбу компанияга 6 дона вагон (477 минг доллар) жўнатилган. Шунингдек, туркманистонлик тадбиркор Б. Поллиевга ҳам шунча миқдорда экспорт амалга оширилмоқда.
Қозоғистоннинг Kazsink Temir Trans компанияси учун эса Ўзбекистон ҳудудида қайта ишланган, олтингугурт кислотасини ташувчи 10 дона вагон-цистерналар экспорт қилинмоқда. Шартнома қиймати 301 минг долларга тенг.
Манба: railway.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter