Ўзбекистонда қанча олтин-валюта захираси бор? Бу ҳақда расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни (2019 йил 1 октябрь ҳолатига) ошкор қилди.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари | |||||||||
млн.АҚШ долларида | |||||||||
01.01.2019 | 01.04.2019 | 01.07.2019 | 01.10.2019 | ||||||
26 394,1 | 26 996,5 | 27 105,6 | 27 421,8 |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter