Ўзбекистонда валюта чекловлари жорий этилиши мумкинми?
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов қуйидагича жавоб берди:
– Аксинча, ўрта муддатли истиқболда капитал оқимини либераллаштириш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, молия бозорларини такомиллаштириш бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича ишлар амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, инфляцияни таргетлаш режимига ўтаётган Ўзбекистон учун тўғридан-тўғри валюта чекловларининг жорий этилиши орқага қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Мамаризо Нурмуратов аввалроқ доллар курсининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишига муносабат билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter