Ўзбекистонга хориждан қанча пул ўтказилгани маълум бўлди

Марказий банк 2018 йилнинг 9 ойи учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзига оид ҳисоботни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳисоботга кўра, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида хориждан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 3,8 млрд долларни ташкил этди. Шундан қарийб 77 фоизи Россиядан юборилди. Мазкур давр мобайнида мамлакатга 1 млрд доллар нақд пул олиб келинган.
Ушбу давр мобайнида энг кўп пул жўнатмалари Россиядан юборилган — 2,96 млрд доллар. Бундан ташқари Қозоғистондан — 247 млн, Туркиядан — 155 млн, АҚШдан — 138 млн ва Жанубий Кореядан — 77 млн доллар пул жўнатмалари амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter