Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши тезлаштирилади
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон олиб бораётган ислоҳотларнинг кейинги устувор йўналишлари сифатида:
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш;
- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш белгилаб олинган.
Жамшид Хўжаев шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтиришга тўхталиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter