Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Аҳолига маиший табиий газни етказиб бериш йўлга қўйилди

«Ўзбекнефтгаз»: Аҳолига маиший табиий газни етказиб бериш йўлга қўйилди

Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Намозбой» конида паст босимли қудуқлардан газни бирламчи тайёрлаш қурилмасида тайёрлаб ва аҳолига маиший табиий газни етказиб бериш йўлга қўйилди.

Қурилмани автоматик тарзда бошқариш ва технологик регламент асосида қурилма аппаратларига босим, ҳарорат ва сарф ўлчов асбоби, замонавий назорат ўлчов асбоблари, ростловчи клапинлар ҳамда бошқарув шкафи ўрнатилди.

Керакли технологик жараён параметрларини доимий назорат қилиш ва бошқариш учун компьютер мнемосхемасига зарур дастурий таъминот ишлари бажарилиб, зарур маълумотлар чиқарилди.

Технологик жараёнларини бошқариш тизимини тадбиқ қилиш бўйича монтаж ва дастурий таъминот ишлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ Метрология, автоматлаштириш ва стандартлаштириш бўлими мутахассислари ҳамда Шўртан НГҚЧБ мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.

«Ўзбекнефтгаз» Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг