«Ўзбекнефтгаз»: Бухорода кунига 2 млн. куб метр газни қайта ишлайдиган завод ишга тушади

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухородаги «Газли» нефть ва газ қазиб чиқариш корхонаси ва қурилиши давом этаётган обеъктлардаги ҳозирги ҳолатни ўрганди.
Ўрганиш давомида «Ўчқир» сиқув компрессор станцияси ва «Ўчқир» пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида бажарилаётган кенг кўламли ишлар билан шахсан танишиб чиққан Бошқарув раиси муаммоли масалалар ечими юзасидан ўз таклифларини ҳамда «Ўчқир» сиқув компрессор станцияси жорий йилнинг май ойида ишга туширилиши ва тўлиқ ҳолатда ишлаши бўйича топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўчқир» сиқув компрессор станцияси ўз иш фаолиятини бошласа, кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми 2 миллион куб метрга ортади.
Сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган «Ўчқир» пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси ўз фаолиятини бошласа, пропан-бутан қазиб олиш сурати кунлик 200-210 тоннагача ошиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, «Ўчқир» пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг йиллик қуввати 80 минг тонна бўлган суюлтирилган газ, йилига 37 минг тонна барқарорлашган газ конденсати олиш режалаштирилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter