«Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбойжонда нефт қазиб олиш ишлари билан танишмоқда

Кеча, Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси аъзолари ўзаро тажриба алмашиш учун Озарбойжон Республикасига ташриф буюргани ҳақида маълум қилган эдик.
Ташриф давомида «Ўзбекнефтгаз»акциядорлик жамияти делегацияси аъзолари «Socar» компаниясининг «НИПИнефтегаз» қошида очилган ишлаб чиқариш базаси ва «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт қазиб олиш бошқармасида бўлиб, нефт қазиб олиш, қазиб олиш суратини ошириш ва қудуқларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ишлари билан танишишди.
Бундан ташқари, ҳар бир қудуқни ишлаш режимини назорат қилиш онлайн автоматлаштирилган тизими кўриб чиқилди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.
Делегация аъзолари «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари билан учрашиб, нефт қазиб чиқариш бошқармаси бошқарув фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида лойиҳалаштириш институти томонидан олиб борилаётган ишлар, нефт қазиб чиқариш давомида ўта зарур бўлган кимёвий реагентлар деэмульгатор ва ингибиторлар ишлаб чиқариш технологияси билан ҳам танишиб чиқилди.
Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва делегациямиз аъзолари «Socar» нефт қазиб олиш компаниясининг босма нашрлари чоп этиладиган нашриёт фаолияти билан ҳам танишди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter