Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Ҳудудларда «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалар»и мавсумга тайёрланди

«Ўзбекнефтгаз»: Ҳудудларда «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалар»и мавсумга тайёрланди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев нефтбазалар ҳолатини танқидий ўрганиш ва улардаги хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида топшириқ берди.

Натижада, «Ўзбекнефтегаз» АЖ Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти бир қатор ўрганишларни олиб борди.

Олиб борилган ишлар натижасида, «Андижон нефт базаси» МЧЖга қарашли 8-сонли «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалар»и (ФЁТШ)да қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Анча таъмирталаб аҳволга келиб қолган «Урганч нефт базаси» МЧЖга қарашли 54-сонли «Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси» (ФЁТШ)нинг ташқи кўриниши ўзгартирилди, олиб борилган қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларидан сўнг, хизмат кўрсатишдаги ҳолати тўлиқ ўзгартирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг