Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Мўйноқдаги кўл бўйидан табиий газ олина бошланди

«Ўзбекнефтгаз»: Мўйноқдаги кўл бўйидан табиий газ олина бошланди

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шарқий Бердақ» газконденсат конидаги 64-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди. Ушбу қудуқ Мўйноқдаги «Учсой» табиий кўли қирғоғида жойлашган.

Қудуқнинг 2050-2056м, 2234-2237м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада ернинг юра қатламларидан кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

Шунингдек, «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 71-сонли қудуқда ҳам бурғулаш ишлари тугатилди. Қудуқнинг 2362-2359м, 2352-2349м, 2277-2273м, 2266-2262м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг