Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» ва «Natural Gas-Stream» ҳамкорликда бурғулаш ва 3D сейсмик қидирув ишлари олиб бормоқда

«Ўзбекнефтгаз» ва «Natural Gas-Stream» ҳамкорликда бурғулаш ва 3D сейсмик қидирув ишлари олиб бормоқда

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш департаментининг маълум қилишича, «Natural Gas-Stream» томонидан «Сечанкўл», «Оқжар» ва «Чимбой» инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда «Урга», «Оқчалоқ» ва «Чандир» гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 25 та қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида «Natural Gas-Stream» томонидан 2 та қудуқда бурғулаш, 6 та қудуқда ён стволини кесиш ва 11 та қудуқда капитал таъмирлаш бўйича амалий чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Уни амалга ошириш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 3,66 млн. куб метрдан 4 млн. куб метргача етказиш режалаштирилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг