«Ўзбекнефтгаз» яна иккита қудуқдан газ олишни бошлади

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердак» газконденсат конидаги 81-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Ушбу қудуқнинг 2613-2598м, 2380-2376м, 2340-2332м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Шимолий Бердак» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.
Шунингдек, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Жанубий Кемачи» конидаги 147-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида табиий газ оқими олинди.
Капитал таъмирлаш ишлари «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ томонидан амалга оширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter