Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» «Молиявий саводхон маҳалла» лойиҳасида фаол иштирок этмоқда (видео)

«Ўзмиллийбанк» «Молиявий саводхон маҳалла» лойиҳасида фаол иштирок этмоқда (видео)

Аҳолининг молиявий билим ва кўникмаларини ошириш, жамғариш маданиятини шакллантириш ҳамда банк хизматларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан амалга оширилаётган «Молиявий саводхон маҳалла» лойиҳасида «Ўзмиллийбанк» АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жорий йил апрель ойидан буён «Ўзмиллийбанк» томонидан ташаббус доирасида турли тадбир ва тренинглар ташкил этилди.

Тошкент шаҳрининг турли туманларидан мазкур банкка бириктирилган 14 та кутубхонада 14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналарини жалб қилган ҳолда молиявий саводхонликни оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда.

Август ойи давомида Яшнобод туманида жойлашган Бобур, Чилонзор туманининг Бўрижар, Олмазор туманидаги Пахта маҳаллаларидаги кутубхоналарда ташкил этилган машғулотлар давомида иштирокчилар пулнинг келиб чиқиш тарихи, илк ва замонавий банкноталар, уларнинг хавфсизлик элементлари ва банкноталар қандай материаллардан тайёрланиши ҳақида назарий ва амалий билимларга эга бўлди.

Дарслар жараёнида болалар катта қизиқиш ва фаоллик билан қатнашди. Улар Ўзбекистон учун ўз тасаввурларидаги янги банкноталарни жамоа бўлиб чизиш орқали креатив ғояларини намойиш этди. Шунингдек, иштирокчилар турли давлатлар банкноталарини кўриб, уларнинг ўзига хос дизайн ва элементлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Машғулотларда фаол қатнашган болалар ва уларнинг ота-оналарига банк томонидан эсдалик совғалари топширилди. Лойиҳа доирасидаги тренинглар август ойи охирига қадар давом этади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ ҳамкорлигида амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар келажакда масъулиятли, молиявий жиҳатдан саводхон авлодни тарбиялашга муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг