Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида бугунги таҳликали ва ноаниқликларга тўла шароитда ҳар бир мамлакат, аввало, энг кўп иш ўринлари яратадиган соҳаларни ҳимоялаш чораларини кўраётганини таъкидлади.

Шу муносабат билан ташқи бозордаги тебранишлар шароитида 1 миллионга яқин аҳоли ишлаётган тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимизнинг яна бир «драйвери» бўлиши кутилаётган заргарлик саноатига янги суръат бағишлаш муҳимлиги қайд этилди.

Ўтган 4 ойда саноат 6,3 фоизга ўсиб, 290 триллион сўмга етди.

«Бу — ҳозирги мураккаб шароитда ўз вақтида кўрилган чоралар натижаси. Лекин 29 та туманда ишлаб чиқариш 4,5 триллион сўмга камайган. Бу кичкина рақамлар эмас», — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг