Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент халқаро бозорга чиқиш масаласига тўхталди

Президент халқаро бозорга чиқиш масаласига тўхталди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган»  ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланди.

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат, лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та «сорсинг» компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилди.

Шунингдек, келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг