Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Ўзбекистонда 8 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

Россия Ўзбекистонда 8 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

Фото: «Metrotashkent.narod.ru»

Россия тараққиёт корпорацияси Ўзбекистон билан камида 8 миллиард долларлик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда давлат ривожланиш корпорацияси раиси Игорь Шуваловнинг Федерация Кенгашида сўзлаган нутқига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

«Ҳозир биз (Ўзбекистон билан) камида 8 миллиард долларлик лойиҳаларни кўриб чиқмоқдамиз, уларни ривожланиш корпарацияси ҳисобидан қўллаб-қувватлаймиз. Таклифлар кўпаймоқда, алоқалар кенгайишда давом этмоқда. Кўпроқ маблағ талаб этилади. Ўзбекистондаги ҳамкасбларимиз томонидан ҳам ижобий муносабатни кўриб турибмиз», — деди у.

Унинг таъкидлашича, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича вазият тубдан ўзгарган. Давлат раҳбарлари ўртасида яхши муносабатлар мавжуд, мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш зарурлигига ишора бор.

«Яқинда Тошкентдаги Иннопром доирасида биз бир нечта муҳим шартномаларни имзоладик. Тошкентда металлургия заводининг ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Биз Тошкент метрополитенининг эҳтиёжлари учун Россияда ишлаб чиқарилган ҳаракатланувчи таркибни етказиб берамиз. Фуқароларга қулайлик ва хавфсизлик яратилади. Ўзбекистонда йирик мис ва олтин конларини ўзлаштириш учун ускуналар ва технологияларни етказиб беришда иштирок этамиз», — дейди Шувалов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг