Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади – Президент

Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади – Президент

Президент Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаришини айтди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бундан буён, улар:

  • туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;
  • ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;
  • маҳаллий Кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳам:

  • Ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;
  • тадбиркор манфаатини кўзлаб  Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси Ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг