Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли мутахассис Uzbekistan Airports компаниясига директор бўлди

Таниқли мутахассис Uzbekistan Airports компаниясига директор бўлди

Раъно Жўраева.

Фото: «s7space.ru»

Uzbekistan Airports компаниясига Раъно Жўраева раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова хабар берди.

Қайд этилишича, бироз муқаддам Бош вазир Абдулла Арипов «Uzbekistan Airports» раҳбарини таништирган. Россиядаги узоқ йиллик фаолиятидан кейин Ўзбекистонга қайтган Раъно Жўраевага ушбу лавозим топширилган.

Эслатиб ўтамиз, асли тошкентлик Раъно Жўраева бунга қадар Россиянинг энг йирик авиацион ва космик холдинги раҳбари эди.

Раъно Жўраева – ушбу соҳанинг энг кучли менежерларидан бири. «S7 Group» авиация-космик холдингига ўтишидан аввал у бир неча йил давомида «Роскосмос»нинг «Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш маркази»ни бошқарган. Шунингдек, «Эйрпорт Менеджмент Компани Лтд»нинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори лавозимида Домодедово аэропорт комплексини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширган.

Маълумот учун, Uzbekistan Airports АЖ зиммасига қуйидаги 11та халқаро аэропортларни бошқариш юклатилган:

  • «Андижон халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Бухоро халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Қарши халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Нукус халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Наманган халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Самарқанд халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Урганч халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Фарғона халқаро аэропорти» МЧЖ.

Шунингдек, Uzbekistan Airways компанияси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг