Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон компанияси Сурхондарёда сояни қайта ишлаш корхонасини қуради

Афғонистон компанияси Сурхондарёда сояни қайта ишлаш корхонасини қуради

Кеча, 8 май куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «Afghan Petroleum & Gas» (AP&G) компанияси раҳбари Камолиддин Набизода билан вилоятда соя етиштириш ва сояни қайта ишлаш заводини ташкил этиш тўғрисида мулоқот ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам иштирок этди.

Маълумки, соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали, унинг шроти парранда учун зарур озиқадир. Вилоятимизнинг иқлими, табиий шароити, қуёшга тўйинган тупроқ соя етиштириш ва уни парваришлаш учун жуда мос келади.

Мулоқот чоғида вилоятга 7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 6 минг гектар майдонда сояни экиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш, ички бозорни таъминлаш, ортиқчасини хорижга экспорт қилиш, соя чиқиндисидан чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 120 та янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг