Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Академик Темурбек Усмонов вафот этди

Академик Темурбек Усмонов вафот этди

Фото:«Uza.uz»

Физик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Темурбек Усмонов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Т.Усмонов 1942 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1967 йили Москва давлат университетини тугатиб, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида стажёр-тадқиқотчи сифатида иш бошлади.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

У ўзининг қарийб 60 йиллик илмий педагогик ва ташкилотчилик фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида катта илмий ходим, Электроника (ҳозирги Ион-плазма ва лазер физикаси) институти лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги йирик илмий лойиҳалар бўйича эксперт кенгаши раиси, Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер физикаси институти бош илмий ходими ва лаборатория мудири лавозимларида  меҳнат қилди.

Олим 400 дан ортиқ илмий мақолалар, 4 та монография, 16 та патент муаллифи бўлиб, 150 дан зиёд илмий мақолалари халқаро нуфузли журналларда чоп этилган эди.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг