Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ҳокими ўринбосари ишдан кетди. Унинг ўзи ариза ёзгани айтилмоқда

Андижон ҳокими ўринбосари ишдан кетди. Унинг ўзи ариза ёзгани айтилмоқда

Фото: «andijan.uz»

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова ишдан кетганини тасдиқлади.

«М.П.Юнусова 2020 йилга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирги кунда ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.

Давлатимиз томонидан таълим йўналишига берилаётган эътиборни инобатга олиб Сиёсий фанлар номзоди М.П.Юнусова кейинги фаолиятини таълим тизимида олиб боради», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Манзурахон Юнусова узоқ йиллар давомида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. Шу йилнинг февралида эса у Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг