Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда хусусий боғчалар қурилишида Жанубий Корея тажрибасига таянилади

Андижонда хусусий боғчалар қурилишида Жанубий Корея тажрибасига таянилади

Фото: Xabar.uz

Андижон вилояти ҳокими – Шухратбек Абдураҳмонов болалар қўғирчоқ театрида вилоятда хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ташаббуси билан чиққан тадбиркорлар билан учрашди.

Айтиш жоизки, ушбу масала юзасидан тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, уларга 0 баланс қийматида бинолар, имтиёзли кредитлар каби кўмаклар бериш мақсадида тўртинчи марта йиғилиш ташкиллаштирилаётган бўлиб, шу кунга қадар 317 нафар хусусий тадбиркорларнинг лойиҳалари бирма-бир кўриб чиқилди. Улардан 10 нафари фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, 250 га яқин объектда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда хусусий боғчалар қурилишида Жанубий Корея тажрибасига таянилади. Бунда барча хоналар иситиладиган поллар, табиий ёруғликнинг етарли миқдорда бўлиши, бинонинг ички ва ташқи кўринишлари болаларбоп бўлишига эътибор берилади.

Йиғилишда таъкидланишича, Андижонда ногиронлиги бўлган инсонлар учун янги қурилиб фойдаланишга топширилган ҳар бир кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида 25 ўринли болалар боғчаси, 30 ўринлик касаначилик маркази ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг