Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрел ойида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги эълон қилинди

Апрел ойида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати кириб келаётган апрел ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво бўйича маълумот берди. 

Бу йил апрел ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати тахминан, баъзи жойларда кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан бироз юқори бўлади. Aпрел ойида ёғингарчилик кам, айрим жойларда меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой қуруқ ва иссиқ ҳаво билан бошланади. 1 апрел куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, кундузи ҳарорат март ойининг сўнгги кунларида бўлгани каби 22-27 даража атрофида, яъни меъёрдан 5-8 даража юқори бўлади.

2-7 апрел кунлари республикада беқарор об-ҳаво кузатилади, баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиб, шамол кучаяди. Кўпинча баҳорда бўлгани каби, ёмғирнинг ҳудудлар бўйлаб тақсимланиши ва интенсивлиги жуда хилма-хил бўлади - заиф ва мўътадил ёмғирдан кучли ёмғиргача. Ёмғир пайтида ҳаво ҳарорати кундузи 5-7 даражагача пасаяди.

Aпрел ойининг биринчи ўн кунлиги охирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрел ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг ўзгариши кечаси 7—12° дан 12—17° гача, кундузи 20—25° дан 27—32° гача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шуни унутмангки, баҳорда, хусусан, апрел ойида об-ҳаво баъзан «сюрпризлар» олиб келади - бу совуқлар, кучли ёмғирлар, момақалдироқ пайтида тез-тез содир бўладиган бўронлар ва дўл. Тоғ этакларида кучли ёғингарчилик ҳалокатли сел оқимини келтириб чиқариши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг