Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тинчлик учун» аталган совғалар Aфғонистон ёшларига топширилди

«Тинчлик учун» аталган совғалар Aфғонистон ёшларига топширилди

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ўтказилган хайрия акциясидан тўпланган гуманитар ёрдам Aссоциация делегацияси томонидан уюштирилган хизмат сафарлари натижасида Aфғонистонинг Ҳирот ва Балх вилоятларидаги бир қатор мактабларга тарқатилди. Ушбу иш Aфғонистон ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкиллаштирилган. 

Ташриф давомида бир қатор эътиборга молик жиҳатлар муҳокама этилган:

1. Маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари айнан Aфғонистонда истиқомат қилаётган этник ўзбеклар соф ўзбек тилини унутиб юбормасликлари учун ўзбек тили дарсликларини электрон шаклда тақдим этиш.

2. Ҳозирда Ҳирот шаҳрида жойлашган давлат музейида Темурийлар даврига оид ноёб қўлёзмалар борлиги ва ушбу қўлёзмалардан кўчирмалар олиб ўзбек тилига таржима қилиш.

3. Ҳирот шаҳридаги Темурийлар даврига оид тарихий обидалар, хусусан, Султон Ҳусайн Бойқаро мақбараси абгор аҳволга келиб қолганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан Хирот вилояти хокими Aбдул Калом Рахими «Турктаболар шуроси» ташкилоти раиси Ҳожи Зиёуддин Форёби томонидан ёзилган хат мурожаатномаси тўғрисида ҳамда суратчи Ориф Карими томонидан суратга олинган Ҳирот шаҳридаги Темурийлар даврига оид тарихий обидалар, ушбу даврдан қолган қўл ёзмалар акс эттирилган фото суратлар галереясини Ўзбекистонда ташкил этиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг