Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Автосаноатда монополия тугамаса автомашина нархлари ўзгармаганидек...» — Алишер Қодиров

«Автосаноатда монополия тугамаса автомашина нархлари ўзгармаганидек...» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров газ ва электр муаммоси ҳақида фикр билдирди.

«Автосаноатда монополия тугамаса автомашина нархлари ўзгармаганидек, энергетикада ҳам монополия тугамас, нархлар ўзгармас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди», деди у.

Қодировнинг изоҳ беришича, сифатли таъминот учун яроқли тармоқлар бўлиши керак. Тармоқлар яроқли бўлиши учун мунтазам ва қиммат таъмир ишлари талаб қилинади. Бу бюджет учун оғир, қарзга қилиш — тешик идишга сув қуйгандек гап, инвесторлар эса давлат билан шерикчилик қилишни исташмайди.

Энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди.

«Газ ҳам электр ҳам бор, етмаса сотиб олиш имконияти бор, лекин минглаб километр симлар ва трубалар эскириб кетган. Аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги муаммо ресурс етишмовчилиги эмас, бошқарув ва таъминот тизимининг эскирганида.

Истаганингизча Энергетика вазирини (ёки мени, фарқи йўқ) танқид қилишингиз мумкин, соҳада ҳаммамиз учун оғир ва оғриқли, вақт талаб қиладиган ислоҳотлар бўлмас экан, муаммо тураверади», қайд этади «Миллий тикланиш» партияси раиси.

Эслатиб ўтамиз, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишлар сабабини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг