Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳорда Тошкентда 400 минг тупдан кўпроқ кўчат ўтқазилади

Баҳорда Тошкентда 400 минг тупдан кўпроқ кўчат ўтқазилади

Фото:«Xabar.uz»

2019 йил баҳорида Тошкент шаҳри ҳудудига 409 минг туп кўчат ўтқазилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси Оловуддин Низомовга асосланиб, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, пойтахт йилдан йилга кўкаламзорлаштирилмоқда: 1990 йилда яшил ҳудудлар 6800 гектарни ташкил этган бўлса, бу рақам бугунги кунга келиб 15 200 гектарга етган.

Тошкент кўчаларида 220 хил мевали ва манзарали дарахт турлари ўсади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов 10 йил аввал скверда кесилган дарахтлар бўйича муносабат билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг