«Баскетбол майдончаси қуриш учун кўп нарса керакми?» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида ҳар бир маҳаллада иккитадан спорт ўйингоҳи қуришга чақирди.
«Ҳозир замонавий технологиялар ривожланган, эски ғилдиракларнинг резинкасидан футбол майдони учун хом-ашё олинмоқда. Умуман, битта баскетбол майдончаси қуриш учун қанча нарса керак? Текис майдон, иккита «шит» ва битта тўп бўлса бўлгани-ку!
Мана шундай майдонлардан кўпроқ қуриш керак. Ҳар битта маҳаллага иккитадан бўлса, ёшлар спорт билан шуғулланади, бўш вақтини мазмунли ўтказади», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter