Бош прокуратура Самарқанддаги ҳолат бўйича маълумот берди
Самарқандда болага нисбатан зўровонлик қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида бир бола Damas русумли автомашинада оёғи занжир орқали кишанланганлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter