Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошланғич синф ўқувчилари учун фан олимпиадалари йўлга қўйилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун фан олимпиадалари йўлга қўйилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синфлар олимпиадасининг туман босқичида ғолиб бўлган болалар компютер олади. Уларнинг устозларига туман босқичи учун 10 миллион, вилоят учун 50 миллион, республика учун 100 миллион сўм мукофот берилади.

​Янги ўқув йилидан 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг маошига 100 фоиз устама қўшилади.

​– Энди ўрта таълимда «сифат индекси» жорий этилади,– деди Президентимиз.

​Мактаблар педагогик жамоанинг салоҳияти ҳамда ўқувчиларнинг таълим ва тарбиядаги натижаларига қараб тоифаларга ажратилади.

​Илғор мактаб бошқа мактабларга ўз тажрибасини ўргатиб, уларни юқори тоифага олиб чиқса, унинг педагогик жамоаси 30 фоиз устама олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг