Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда янги раҳбарлар: кўтарилишми ёки шўнғиш?

Бўстонлиқда янги раҳбарлар: кўтарилишми ёки шўнғиш?

Фото: «Янги Ўзбекистон»

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига янги прокурор, шунингдек, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти прокурори вазифасида ишлаган Ўктам Саидов туман прокурорлигига муносиб кўрилган бўлса, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган Зариф Зокиров туман ДСИ бошлиғига айланди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида ишлаган Шерзод Шермуҳамедов эса энди туман ИИБга раҳбарлик қилади.

Янги тайинловлар номи қайд этилган шахслар учун мансаб пиллапояларидан шўнғиш эмас, кўтарилиш дейиш мумкин. Зеро, давлат раҳбари томонидан имзонланган «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга кўра, туман ҳокими тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсунтирилди.

Туман прокуратураси, ички ишлар ва солиқ бўлинмаларининг раҳбарлари эса мақоми, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича тегишлича ушбу давлат органларининг республика даражасидаги раҳбарлари ўринбосарларига тенглаштирилди.

Эслатиб тамиз, куни кеча Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳоким этиб тайинлангани хабари берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг