Бугун Тошкентнинг қатор кўчалари вақтинчалик ёпилади (харита)

27 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида «PROlogue-2018» Халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан, театр атрофидаги қуйидаги кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун соат 17.00 дан 20.00 гача вақтинчалик берк бўлади:

- Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
- Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Зарафшон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Бухоро кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур кўчасигача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter