Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилояти ҳокимининг лавозими кўтарилиши айтилмоқда

Бухоро вилояти ҳокимининг лавозими кўтарилиши айтилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг лавозими кўтарилиши мумкин.

Олий Мажлисдаги фракциялар мажлисларида Бош вазир тавсиясига асосан Бухоро вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Ўктам Барноевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бир нечта фракция аъзолари Бухоро ҳокими номзодини ушбу лавозимга маъқуллаш ҳақидаги қарорни тасдиқлаганлар.

Энди унинг номзодини Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг