Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича ҳарбий машғулотлар ўтказилди

Бухородаги объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича ҳарбий машғулотлар ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бухоро вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ушбу мажмуавий махсус-тактик машғулотлар ҳамкорликдаги қуролли кучлар тузилмалари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, мобил бўлинмаларнинг ўта муҳим объектларга етиб бориш вақтларини қисқартириш, турли кўринишдаги ноқонуний тажовузларни олдини олиш, табиий ва техноген офатлар рўй берганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотлар эрта тонгда тўсатдан чегара олди ҳудудларида шартли ноқонуний қуролланган жангарилар тўдаси тўпланаётганлиги, уларнинг мақсади бир неча ўта муҳим объектларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш эканлиги маълум бўлгач, мавжуд объектларда қўриқлашни кучайтирилган режимга ўтказишдан бошланди.

Мажмуавий махсус-тактик ўқувларда иштирок этаётган ҳамкорликдаги бўлинмалар ҳудудларга тезкорлик билан етиб борди ва шартли душманнинг эҳтимолий ҳаракатланиш йўналишида позициялар эгаллади.

Шундан сўнг, махсус-тактик ўқувларнинг асосий фазаси бошланди. Биринчи ўқув жойида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари махсус бўлинмаларинингҳарбий хизматчилари томонидан шартли ноқонуний қуролланган тузилмаларни қидириб топиш, қуршаб олиш ва яксон қилиш бўйича ҳамкорликдаги операция намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Умумий хисобда 20—30 нафар душман гуруҳлари иккига бўлинган ҳолда давлат чегарасини бузиб,мамлакат ичкарисига ўтишга уринганидаҳамкорликдаги бўлинмалар томонидан ҳар томонданқуршовга олинди. Вертолёт авиацияси ёрдамида етиб келган махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари эса уларни «яксон этишга киришди».

Ундан кейинги ҳаракатлар давомида ўта муҳим объектлар атрофидаги аҳоли яшаш пунктида «гаровга олинганларни» озод қилиш операцияси Мудофаа, Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматива Миллий гвардияҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга оширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кўргазмали тактик машғулотнинг сўнгги эпизоди шартига кўра, шартли душманлар томонидан мамлакатимиз учун ўта муҳим саналган кўприк эгалланиб, миналаштирилган. Кўприкни миналардан тозалаш учун сапёрлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ғаввослари жалб этилди.

Тегишли вазирлик ва идоралар куч тузилмалари билан хамкорликда  ташкил этилган махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг