Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода Япония университети билан ҳамкорликда туризм маркази очилди

Бухорода Япония университети билан ҳамкорликда туризм маркази очилди

Фото:БухДУ матбуот хизмати

Бухоро давлат университети ва Вакаяма университети ташаббуслари билан БухДУда «БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази» ташкил этилди. Бу ҳақида университет матбуот хизмати хабар берди.

Вакаяма 1949 йилда ташкил топган бўлиб, бу ердаги туризм факультети дунё миқёсида ўз мавқеига эга. Қолаверса, Бутунжаҳон туризм ташкилотининг UNWTO нинг TedQual сертификатини ҳам қўлга киритган Япониядаги ягона олийгоҳдир. Уларнинг ана шу тажрибаси дунё сайёҳлик марказларидан бирига айланиб бораётган Бухоро учун кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлади.

Фото:БухДУ матбуот хизмати

Вакаяма университети вакили Такуя Фужи тадқиқотлар маркази фаолияти учун яратилган шарт-шароитлардан мамнунлигини изҳор этди. Шунингдек, Вакаяма университети ректорининг табрик хатини ўқиб эшиттирди.

Республикамиздаги «Эл-юрт умиди» фонди ҳам «БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази»ни ташкил этишда ёрдам кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг