Чилонзорнинг катта қисмида электр ўчирилади
Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди.
Вақтинчалик чора узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилади.
Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги - АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Узенергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картогграфия миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар поликлиникаси, Гофур Гулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис Санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Домбиробод», «Катта Домбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор» МФЙларининг коъчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter