Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институти биносининг очилиш маросими ўтказилди (фото)

Чирчиқ давлат педагогика институти биносининг очилиш маросими ўтказилди (фото)

Кеча, 30 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида янги ўқув биносининг очилиш маросими ҳамда Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ўқитувчилари, ходимлар, талабалар билан бирга Республиканинг бир қанча нуфузли олий таълим даргоҳи профессор-ўқитувчилари, Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари, жамоат бирлашмалари, ишлаб чиқариш корхонасидан вакиллар иштирок этди.

Тадбирда институт ректори Ўзбекистон фан арбоби, профессор Ғофиржон Муҳамедов сўзга чиқди. Меҳмонлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари ходимлари ҳам сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклаб,  Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятига омад тилаб, илғор олий таълим муассасасига айлантириш ишида яқин ҳамкор ва елкадош бўлишларини билдирдилар.

Тадбир давомида институт биносининг қурувчиларига эсдалик совғалари тақдим этилгач, янги бинони анъанавий тарзда очиш маросими бўлиб ўтди. Ташриф буюрган меҳмонлар янги ўқув биносида ташкил этилган шароитлар, ўқув хоналари, спорт зал, анжуманлар зали билан танишдилар.

Институт янги биносининг расмий очилиш маросими Наврўз умумхалқ байрами сайлига уланиб кетди. Байрам сайли институтнинг катта футбол майдонида бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг