Давлат активларини бошқариш агентлиги ўтказган ҳашарда 2,6 тонна пахта терилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, агентликнинг Тошкент вилоят ҳамда шаҳар бошқармалари ва Электрон онлайн савдоларни ташкил этиш маркази, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ходимлари пахта ҳашарига чиқди.
«26 октябрь куни дам олиш куни бўлишига қарамай шахсий ташаббус билан пойтахт вилоятининг Юқори чирчиқ тумани, Арғанчи ҳудуди, Навоий маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Мадина Роза» фермер хўжалигининг 14 гектар ер майдонида пахта теримига чиқиб, бир кунда 2,6 тонналик хирмон тўпладилар» дейилади ташкилот хабарида.
Терим якунида фаол ходимлар, илғор теримчиларга агентликнинг эсдалик совғалари топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter