Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари агентлиги янгича ишлайди. Бошқалар ҳам ўрганса арзийди (инфографика)

Давлат хизматлари агентлиги янгича ишлайди. Бошқалар ҳам ўрганса арзийди (инфографика)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлиги ўз ходимлари риоя этиши лозим бўлган тамойилларни ишлаб чиқиб, расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ДХАнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Хабарга кўра, ходимлар учун тамойилларни ишлаб чиқишда ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ишонч телефони орқали келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асос қилиб олинган.

Энди ҳар бир ДХМ да фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берувчи администратор бурчаги бўлади. Марказ директори эса ҳар бир келувчини шахсан кутиб олади!

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатишда жамоат назорати механизмларини маъқуллашини ва қўллаб-қувватлашини билдирган. Агарда сиз қуйида илова қилинган тамойилларнинг бузилишига гувоҳ бўлсангиз, шу заҳотиёқ 1148 ишонч телефони орқали хабар беришингиз сўралади.

Ибратли тажриба, шундай эмасми?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг