Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Декабрнинг иккинчи яримида об-ҳаво қандай бўлиши прогноз қилинди

Декабрнинг иккинчи яримида об-ҳаво қандай бўлиши прогноз қилинди

Фото: «Xabar.uz»

11-13 декабрь кунлари кузатилган кучли совуқлардан сўнг Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

14 декабрда кечаси 8-13° совуқ, шимолда 15-17° совуққача атрофида совуқ бўлади, кундуз куни эса ҳаво 0-5° илиққача исийди.

15-17 декабрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5° совуққача, баъзи жойларда 2° илиққача кўтарилади, кундуз кунлари 4-9° илиқдан 0-5° илиққача ўзгариб туради.

14-17 декабрь кунлари даврида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 16 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Пойтахтимизда 14-15 декабрь ва 17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 декабрда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари 11-13° совуқдан 0-2° совуққача аста-секин кўтарилади, кундуз кунлари 14 декабрда 1-3° илиқ, 15 декабрда 4-6° илиқ, 16 декабрда 0-2° илиқ, 17 декабрда 2-4° илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, йўлларда яхмалак юзага келади.

18-31 декабрь кунларига Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво прогнози ҳам тақдим этилди.

19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1-2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 19-20 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ бўлади, кундузи 0-5° илиққача пасаяди.

21-31 декабрда ҳарорат кечалари 0-5° илиқдан 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиқдан 7-12° илиққача, шимолда кечалари 0-5° совуқдан 10-15° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиқдан 2-7° совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ойлик об-ҳаво прогнозлари мунтазам равишда 2-6 кунлик прогнозлар билан янгиланиб борилиши эслатиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг