Департамент ходимлари икки ҳудудда валютафурушларни қўлга олди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.С. фуқаро Ж.Х.га 10 170 АҚШ долларини 129,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Д. фуқаро Х.А.га 3 200 АҚШ долларини 40,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 6 350 АҚШ доллари, 42 300 Россия рубли, 40 Тожикистон сомонийси ва 8,6 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter