Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўзгарди

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўзгарди

Абдуғофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнида Содиқ Донақулович Тошбоев иш бошлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Содиқ Тошбоев 1978 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Г.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси Тошкент филиалини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи, сиёсатшунос ва тизимли таҳлилчи. У 2001-2002 йилларда «Ўзагросуғурта» Самарқанд филиали етакчи мутахассиси, 2004-2018 йилларда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси бўлган. 

У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг